Унда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Фозилжон Отахонов ҳамда Институт ходимларидан Шахноза Жолдасова, Рустамбек Сайидов, Абдуҳалим Жамилов, Бахтиёр Тошпўлатов, Бекзод Жўрабаев ва Ботирбек Собировлар иштирок этишди.
Мажлисда депутатлар томонидан кун тартибидаги “Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат сифати устидан назорат ўрнатиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги, “Умумтаълим мактабларида ўқитувчиларга яратилган меҳнат шароитлари ҳамда улар фаолиятини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида”ги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Мунозараларда умумтаълим мактаблари бинолари, синфхоналар ва ёрдамчи иншоотларнинг санитария қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, ўқитувчиларга яратилган меҳнат шароитлари ҳамда улар фаолиятини баҳолаш тизими борасидаги мавжуд камчиликлар ўртага ташланди ҳамда Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирлари ўринбосарларининг жавоблари, келгусида ушбу йўналишларда амалга оширадиган чора-тадбирлар ҳақидаги ахборотлари эшитилди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдириб ўтилди.