Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро конференция айнан шу мавзуга бағишланди.
Унда сенаторлар ва депутатлар, Ҳукумат аъзолари, Олий суд, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда масъуллари, халқаро ва нуфузли хорижий ташкилотлар мутасаддилари, халқаро ва миллий экспертлар, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Анжуманда, шунингдек, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимларидан Алишер Максудов ва Айбек Ганибаевлар қатнашишди.
Онлайн ва офлайн тарзда ўтган мулоқот халқаро ва хорижий экспертларнинг ҳамда хорижий ва халқаро ташкилотлар вакилларининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ислоҳотлар натижалари юзасидан ўз мушоҳадалари, баҳолари ва тавсияларини олиш имконини берганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлди.
Жараёнлар савол-жавоблар ҳамда очиқ мулоқот шаклида, шу жумладан профессионал модераторлар томонидан юқори халқаро савияда олиб борилди.
www.senat.uz