Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида ушбу сессияда илк маротаба иштирок этмоқда. Бунинг бир эътиборга молик жиҳати ушбу БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида Ўзбекистон Респубикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқи билан иштирок этди.
Ўзбекистон президенти қатор қизиқ ташаббуссларни илгари сурди, жумладан қийноқларга қарши Конвенцияни протоколини ратификация қилиш, шунингдек ННТ ва ОАВ учун янги кодексларни тайёрлаш. Шу билан бирга президентимиз гендер тенглик бўйича, имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузишни ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказиш таклифларини илгари сурди. Бундан ташқари давлатимиз раҳбари ўз сўзида БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этиш, шунингдек, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини таъсис этиш масаласини киритишга тайёргарлик кўрилаётганига ҳам тўхталиб ўтди.
“Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид умум эътироф этилган принцип ва нормаларини қатъий ҳимоя қилади ва фаол илгари суради” – дея таъкидлади Президент.
Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ютуқлари бу, авваламбор, охирги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бутун халқимиз янги Ўзбекистонни бунёд этиш учун шиддатли ва кенг қамровли ислоҳотларни изчил амалга ошираётганидан далолатдир. Ана шу тизимли ислоҳотлар талаби, жумладан, мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш масаласини кун тартибига қўйди.
Жумладан ушбу қисқа давр ичида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси қабул қилинди (22 июнь 2020 йил). Ушбу фармонида Олий Мажлис палаталарига инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича парламент комиссиясини тузиш тавсия этилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Давлат раҳбарининг ушбу тавсиясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши 2020 йил 25 сентябрда муҳим аҳамият касб этадиган қўшма қарор қабул қилди. Қўшма қарорга асосан, Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси тузилди.
Ва ниҳоят Ўзбекистон Ўзбекистон тарихда биринчи маротаба уч йил муддат мобайнида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо 47 давлатдан бири сифатида фаолият юритади.
Президентимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват” ташаббусини илгари суриш учун Кенгаш аъзолари, барча шериклар билан яқин ҳамкорликни давом эттиришини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Мухтабар Ҳусанова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати