Уч авлод учрашуви: ёрқин хотирага ҳурмат ва порлоқ келажакка назар – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Тошкент давлат юридик университетида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Унда суд, адлия, ички ишлар тизимида кўп йиллар фаолият юритган фахрий ходимлар, ёш амалиётчилар, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.
Учрашувда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов ҳам адлия органлари фахрийси сифатида таклиф этилиб, юксак эҳтиром кўрсатилди.
Ф.Отахонов ўз нутқида ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибалари, хусусан, меҳнат йилларида суд ва адлия органларида амалга оширган ишлари, ҳаёти ва ижодий фаолиятидаги машаққатлари ва эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб, ҳозирги кунда ёш авлоднинг истиқболи учун барча соҳаларда катта имкониятлар яратилиб берилаётганлиги, улардан ёшлар унумли фойдаланиши борасида керакли тавсияларни бериб ўтди.
Учрашувдан сўнг иштирокчилар Темурийлар тарихи давлат музейи, Қатағон қурбонлари хотираси мемориал мажмуасига ташриф буюришди. Ташриф давомида катта авлод вакиллари томонидан ёшларга ўтган тарихдан керакли хулосаларни чиқарган ҳолда, Ватан тараққиёти ва жонажон халқимиз турмушининг фаровонлиги йўлида самарали меҳнат қилиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, учрашув доирасида иштирокчилар учун Ўзбекистон Миллий академик драма театрида “Ўзганинг дарди” деб номланган спектакл намойиши ташкил этилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan