Қонунчилик муаммолари институти томонидан тайёрланган “Органик қишлоқ ҳўжалиги тўғрисида”ги модель қонун лойиҳаси маъқулланди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

   Жорий йилнинг 21 октябрь куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 Унда МДҲга аъзо бўлган 9 та мамлакатнинг парламентлари аъзолари, халқаро ҳуқуқ бўйича етук мутахассислар ва олимлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи А.Акилов иштирок этди.

 Мажлисда Қонунчилик муаммолари институти томонидан тайёрланган “Органик қишлоқ ҳўжалиги тўғрисида”ги модель қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва маъқулланди.

  Мажлисда иштирокчилар томонидан қонун лойиҳаси мукаммал ишлаб чиқилганлиги, унда органик қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги халқаро ҳуқуқ нормалари (жумладан, Органик қишлоқ хўжалиги бўйича Халқаро ассоциация ҳаракати (IFOM томонидан жорий этилган норма ва стандартлар) ўз ифодасини топганлиги, модель қонун лойиҳаси МДҲга аъзо мамлакатларнинг қонунчилигини унификация қилинишига, Ҳамдўстлик ҳудудида органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ягона бозорини шакллантиришга ва уларни ривожланган мамлакатларга экспорт қилиниши учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan