Ёшлар парламенти ва сайлов – Парламент тадқиқотлари институти
Сайлов – 2021 Сайловга оид янгиликлари Сайловга оид янгиликлари Янгиликлар

  Жорий йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Халқаро медиа-холлда Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнидаги тарғибот фаолияти ва ёшларнинг сайлов жараёнидаги иштирокига бағишланган тадбир ташкил этилди.

 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита раислари О.Иминов, К.Бурханов, М.Кадирханова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари
ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф.Отахонов, ёшлар парламенти аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

  Тадбирни Олий Мажлис Сенатининг Қўмита раиси К.Бурханов очиб, Ёшлар парламентининг жорий йилги президентлик сайловига тайёргарлик жараёнидаги тарғибот фаолиятини юксак баҳолади.

  Тадбир давомида иштирокчилар томонидан Ёшлар парламентининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнидаги тарғибот фаолияти, хусусан, ҳудудларда сайлов жараёнининг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш мақсадида амалга оширилган тарғибот тадбирлари, ўтказилган учрашувлар, давра суҳбатлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

  Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф.Отахонов сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга барча соҳаларда зарур имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги, ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини таъминлашда Ёшлар парламентининг роли ва аҳамияти юқори эканлигини алоҳида қайд этди. 

Йиғма ахборот-таҳлил бўлими

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan