Электорат ҳуқуқий маданиятини ошириш долзарб масала – Қонунчилик муаммолари институти
Сайловга оид янгиликлари Янгиликлар

  Жорий йилнинг 23 октябрь куни Халқаро медиа-холлда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти томонидан “Сайловлар жараёнида электорат ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий маданияти ва даражасини ошириш” номли лойиҳаси юзасидан мулоқот тадбири ташкил этилди.

   Тадбирда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори С.Ходжаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Ф.Отахонов, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари, сиёсий партияларнинг аъзолари, волонтёрлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

   Тадбирни Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори С.Ходжаева кириш сўзи билан очиб бериб, Институт томонидан фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан тақдимот намойиш қилди.

  Қонунчилик муаммолари институти директори Ф.Отахонов тадбир иштирокчиларга сайлов жараёнини юқори савияда ва уюшқоқлик билан ўтказишнинг аҳамияти, электорат ҳуқуқий маданиятини оширишнинг замонавий воситалари ҳақида маълумотларни бериб ўтди.

  Тадбирда иштирокчилар томонидан фуқаролик жамияти институтларини сайлов жараёнида фаол иштироки Президент сайловини демократиявийлиги, қонунийлиги ва адолатлилигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

 

Йиғма ахборот-таҳлил бўлими

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan