Қонунчилик муаммолари институти бўлим бошлиғи О.Акилов ўз маърузасида Олий Мажлис Сенати, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” номли қўшма лойиҳаси доирасида ўтказилаётган “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятининг функционал таҳлили”нинг дастлабки натижалари ҳақида маълумотлар бериб, халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларининг туман ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тутган ўрни ва функционал вазифалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати Г.Казакова, халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгаши депутатлари О.Бойжигитов ва О.Абдувалиевлар сўзга чиқиб, маҳаллий Кенгашларда иш самарадорлигини ошириш мақсадида котибият штат бирликларини ошириш, ҳар бир ходимни доимий комиссияларга бириктириш юзасидан таклифларни билдиришди.
Муҳокама якунида халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.
Йиғма ахборот-таҳлил бўлими