Порлоқ келажак – мозийни билиш, ўтмишдан тўғри сабоқ олиш асосида, адолат маёғи билан, улкан марраларни кўзлаб, шукроналикда, бирдамликда ва ҳамжиҳатликда қилинган эзгу саъй-ҳаракатлар натижасида барпо этилади.
Янги Ўзбекистонни бунёд этишдек буюк мақсад йўлида тақдири ва тадбири муштарак суд-ҳуқуқ соҳалари намояндалари – тирик афсоналар ҳамда ҳозирги ва ёш авлод вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида ўтказилган “Уч авлод учрашуви” ва миллатлараро дўстлик фестивали ҳам шундай чуқур маъно-мазмун касб этди.