Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти муассислигидаги “Қонунчилик муаммолари ахборотномаси” даврий нашри қонунчиликдаги муаммолар ва норма ижодкорлиги соҳасидаги илмий-амалий тадқиқот материалларини, миллий ва хорижий қонунчиликнинг қиёсий таҳлилига бағишланган илмий мақолаларни ўз саҳифалари орқали журнал аудиторияси эътиборига ҳавола этиб келмоқда.
Ҳозирда нашрнинг навбатдаги сонига илмий мақолаларни қабул қилиш бошланди. Унда Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, унинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва роли масалаларига бағишланган мақолаларни чоп этиш режалаштирилган.
Шу муносабат билан, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистрантлар, мустақил изланувчилар ҳамда амалиётчиларни ушбу сонда ўз мақолалари билан иштирок этишга чорлаб қоламиз.
“Қонунчилик муаммолари ахборотномаси” илмий-амалий журналига мақола топшириш муддати, тартиби ва талаблари:
– мақолалар жорий йил 20 ноябрига қадар қабул қилинади;
– мақола ўзбек, рус, инглиз тилларининг бирида ёзилган бўлиши ҳамда
Telegram ижтимоий тармоғи орқали 97 703-09-74 рақамига электрон шаклда юборилиши мумкин;
– статистик ва ҳаволаки маълумотлар ҳамда иқтибослар тўғрилиги учун муаллиф жавобгар эканини унутмаган ҳолда, долзарб мавзуларда ҳамда илмий таҳлилга ва тугалланган фикрларга асосланган, таҳрир қилинган, амалий таклиф ва тавсиялар келтирилган мақолалар тақдим этилиши лозим;
– мақола матни MS WORD матн муҳарририда, А4 шаклда юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилган ҳолда, Times New Roman шрифтида, 14 ёзув ўлчамида, 1,5 интервалда, ҳажми 6 бетдан 10 бетгача бўлиши керак;
– мақоланинг сарлавҳаси, муаллифнинг исми-шарифи, илмий даражаси ва илмий унвони, иш (ёки ўқиш) жойи ва лавозими, аннотация ва калит сўзлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлиқ кўрсатилиши ҳамда ушбу тиллардаги таржималар матни ва мазмуни бир-бирига мос бўлиши шарт;
– таҳририятга келиб тушган мақолалар муаллифларга қайтарилмайди, шунингдек кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган ва таҳририят талабларига жавоб бермайдиган мақолалар кўриб чиқилмайди.
Боғланиш учун алоқа рақами.: 97 703-09-74.