Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Япония Элчиси билан учрашди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2021 йил 3 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашуви бўлиб ўтди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳамда Япония икки томонлама ва кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда салмоқли натижаларга эришмоқда. Ўзбекистон Президентининг 2019 йилда кунчиқар юртга ташрифи икки томонлама муносабатларни янги тараққиёт босқичига олиб чиқди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсат, таълим, маданий, гуманитар соҳаларда стратегик ҳамкорлик муносабатлари, парламентлараро алоқалар билан бир қаторда илм-фан, таълим ва инновациялар бўйича ҳамкорлик ҳам жадал ривожланаётгани қайд этилди.


Хусусан, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ва ўқув жараёни ҳам икки мамлакат муносабатларининг фаоллашувида иштирок этишга қаратилган. Таълим даргоҳида Япониянинг нуфузли университетлари билан талабалар алмашиш дастурлари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Япониянинг Нагоя, Цукуба, Хоккайдо, Васеда, Вакаяма каби 5 та университети билан ҳамкорлик ўрнатилган. Бундан ташқари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Япония тадқиқотлари таҳлилий маркази фаолият кўрсатмоқда.
Томонлар 2022 йилда мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида “Японияда Ўзбекистон йили” ва “Ўзбекистонда Япония йили”ни ҳамкорликда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича тайёр эканини билдирди.


Шунингдек, учрашув доирасида Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари учун Япония императорининг олий мукофоти “Чиқаётган қуёш Катта Кордон ордени” (Grand Cordon of the Order of the Rising Sun) билан тақдирлангани муносабати билан Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэгининг йўллаган табрик хати топширилди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan