А.Саидов Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

2021 йил 9 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитаси 286-сессиясининг навбатдаги видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда 2021 йил 21 июль куни Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитасининг биринчи йиғилишида илгари сурилган масалалар, жумладан, Парламентлараро Иттифоқнинг 2022-2026 йилларга мўлжаллаган янги стратегияси ҳамда жорий йилнинг 26-30 ноябрь кунлари Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтадиган 143-Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеясига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, А.Саидов Парламентлараро Иттифоқнинг келгуси йилларга мўлжалланган фаолияти, унга аъзо давлатлар парламентлари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада жадаллаштириш, жумладан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши муаммоларига ҳамжихатликда барҳам бериш масалаларига алоҳида тўхталди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон томонидан Парламентлараро Иттифоқнинг келгуси 5 йиллик фаолияти билан боғлиқ қатор устувор йўналишлар, жумладан БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги Миллий парламентларнинг ролини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш ва аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, парламентлараро алоқаларда ёшларнинг ўрнини ошириш бўйича таклифлари Парламентлараро Иттифоқнинг Ижроия қўмитаси аъзолари томонидан қўллаб-қувватланиб, ушбу Стратегия лойиҳасида инобатга олинганлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунига кўра, иштирокчилар Парламентлараро Иттифоқнинг янги стретегияси халқаро майдонда миллий парламентларнинг ролини кучайтириш, демократик ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиши, глобал миқёсдаги долзарб муаммоларни парламентлараро ҳамкорлик доирасида ечимини топишга хизмат қилиши лозимлигини билдириб ўтдилар.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan