Марказий Осиёдаги БМТнинг ҚОҚБ вакили Х.Шоддер ҳозирги кунда дунёнинг турли бурчакларида юз бераётган ҳарбий можаролар ва оммавий тартибсизликлар инсонлар ҳаётига хавф солаётганлиги, хусусан, Афғонистонда Толибларнинг ҳукуматга келиши ёки Беларусь ва Польша Республикалари чегараларида йиғилган юзлаб қочоқларнинг масалалари дунё ҳамжамияти эътиборини тортаётганлиги, ушбу масалалар дунё мамлакатлари томонидан консенсус ва ўзаро тақсимлаш принципи асосида ҳал этилиши зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида парламент томонидан миллий қонунчиликни такомиллаштиришда ушбу қўлланманинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф.Отахонов сўзга чиқиб, юқорида келтириб ўтилган ўзбек тилига таржима қилинган ҳалқаро ҳуқуқий ҳужжатлар қўлланмалари, аввало, парламент аъзолари томонидан соҳага оид миллий қонунчиликни такомиллаштиришда зарурий қўлланма вазифасини бажариши, қолаверса, соҳа мутахассислари
ва илмий тадқиқотчилар ҳамда академик доира вакиллари учун илмий изланишларни амалга оширишда ишончли манбаа бўлишини қайд этиб ўтди.
Тадбир давомида Қонунчилик палатаси Қўмитаси раиси Д.Файзиева томонидан иштирокчиларга қўлланмаларнинг айрим жиҳатлари ҳақида зарур маълумотлар бериб ўтилди.
Тақдимот якунида ушбу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш борасида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.