Халқаро веб-форум – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Куни кеча Zamin фонди томонидан UNICEF билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзияни таъминлаш масаласига бағишланган халқаро веб-форум бўлиб ўтди.

Форум иштирокчилари, жумладан, халқаро ташкилотлар вакиллари ногирон болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар давлат даражасида амалга оширилиши зарурлигини таъкидладилар. Шу билан бирга, болалар тарбияси ва таълимига янгича ёндашувларни жорий этаётган нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмак бериш муҳим аҳамиятга эга.

Бизнинг асосий мақсадимиз – имконияти чекланган фарзандларимиз сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиши, таълим олиш, ўз истеъдоди ва қобилиятини рўёбга чиқариши учун барча зарур шарт-шароитларни биргаликда яратишдан иборат. Улар зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиб, келажакда жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларида фаол иштирок этишлари зарур.

Форум иштирокчилари имконияти чекланган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, фарзандларимиз учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олдилар.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan