2021 йил 23 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси биринчи ўринбосари С. Сафоевнинг Европа тикланиш ва тараққиёт банки Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Ж.Харгитай билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ва халқаро молия муассаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Мартабали меҳмон Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, банк-молия ва солиқ тизимларидаги ўзгаришлар, пул-кредит сиёсатини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътиборга юқори баҳо берди.

Бугунги кунда юртимиз вилоятларида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бир неча минтақавий ваколатхоналари очилган.
Томонлар Ўзбекистонда халқаро ташкилот иштирокида амалга оширилаётган ва истиқболда режалаштирилаётган ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларининг параметрлари, шунингдек, молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш, суғурта бозорини ривожлантириш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.
Мулоқот якунида томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр, икки томонлама муносабатларни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

www.senat.uz