Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи тўғрисида – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги делегация 2021 йил 24-26 ноябрь кунлари Россия Федерацияси (Санкт-Петербург шаҳри) да бўлишади.

Ташриф доирасида делегация МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгашининг навбатдаги мажлиси ва ялпи мажлисда иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, делегациямиз “Соғлиқни сақлаш хизматлари билан барчанинг қамраб олиниши ва барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадлар” деб номланган халқаро конференция ялпи мажлисида иштирок этиши режалаштирилган.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan