Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокимияти ва халқ депутатлари Ховос туман Кенгаши ҳузурида жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

     Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3837-сонли қарорида белгиланган устувор вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг “Танланган пилот ҳудудларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашларини тузиш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Сирдарё вилояти Ховос туманида туман ҳокимияти ва халқ депутатлари Ховос туман Кенгаши ҳузурида жамоатчилик кенгашларини тузиш бўйича тадбир ташкил этилди.

     Биринчи босқичда (соат 1000-1100да) Ховос тумани ҳокимияти ва халқ депутатлари Ховос туман Кенгаши ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари аъзолигига номзодларни танлаш бўйича танлов ўтказилди. Танловнинг натижасига кўра, туман ҳокимияти хузуридаги ва халқ депутатлари Ховос туман Кенгаши ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларига 19 нафардан аъзолар тегишли мезонлар (амалий тажрибаси, илмий салоҳияти, фаол фуқаролик позициясига эга бўлиши, жамоатчилик тадбирларида фаол иштирок этиши каби)га асосан танлаб олинди.

     Иккинчи босқичда (соат 1100-1200да) туман ҳокимияти ва халқ депутатлари Ховос туман Кенгаши ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг биринчи ташкилий мажлислари бўлиб ўтди. Унда Кенгашнинг раиси, ўринбосари ва комиссиялар таркиби (7 та) яширин ва очиқ овоз бериш йўллари билан сайлаб олинди.

     Учинчи босқичда (соат 1200-1300да) туман ҳокими, унинг ўринбосарлари, туман ҳокимияти мутахассислари, туман халқ депутатлари Кенгаши депутатлари ва Котибият ходимлари, ёшлар агентлиги туман бўлими, туман ҳокимиятининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари, фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлар ўтказилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan