Парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2021 йил 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегациясининг Мадрид шаҳридаги Парламентлараро иттифоқнинг 143-Асамблеясидаги иштироки доирасида Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Мустафо Шентоп билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда парламентлараро ҳамкорлик ва алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида М.Шентоп Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
М.Шентоп парламентлар икки томонлама муносабатлар асосларини мустаҳкамлаш бўйича ўз олдига аниқ мақсадлар қўйганини таъкидлади. “Бу икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини таъминлашга қўша оладиган ҳиссамизга алоҳида эътибор қаратамиз. Бунинг учун дўстлик гуруҳлари ва парламентлараро алоқалар имкониятларидан фаол фойдаланишга тайёрмиз”.
Томонлар икки мамлакат парламентларининг вазифаси олий даражада эришилган барча келишувларни қонунчилик йўли билан таъминлаш ва давлат раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланаётган алоқалар ҳамда ҳамкорлик суръатларини изчил давом эттиришдан иборат эканини таъкидлади.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan