Жорий йилнинг 7 декабрь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги 285-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан “Конституциямиз – фахримиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи А.Тешабоев, институтнинг Илмий ҳамкорлик ва халқаро алоқалар шўъбаси мудири Ж.Худоберганов, 285-сонли мактаб раҳбарияти, туман ҳокимлиги мутасаддилари, Ёшлар иттифоқи Янгиҳаёт тумани Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги Янгиҳаёт тумани бўлими ходимлари, шунингдек 100 га яқин ўқувчилар иштирок этди.
Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи А.Тешабоев томонидан мактаб ўқувчиларига Бош қомусимизнинг қабул қилиниш тарихи, унга киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, баркамол авлодни тарбиялашда шахс-жамият-таълим муассасаси уйғунлигининг аҳамияти юзасидан фикрларни билдирди.