Жорий йилнинг 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасида ташкил этилган Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари учун “Қонун ижодкорлиги” мавзусидаги махсус ўқув курслари бошланди.
Ўқувларни Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлари доктори, профессор Ф.Отаханов кириш сўзи билан очиб бериб, тингловчиларга қонун ижодкорлиги жараёнининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берди.