Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий – ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий – ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси номли тўплам тайёрланди.

Мазкур тўпламда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бош қомусимиз ҳақидаги маърузалари ўрин олган.

Тўпламдан илмий тадқиқот ишларини амалга оширишда, таълим муассасаларида дарс машғулотларини ўтишда, жамиятда ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боришда кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Ушбу тўплам кенг жамоатчилик, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, олий таълим муассасаларининг талабалари, илмий тадқиқот марказларининг ходимлари ва илмий тадқиқотчилари, амалиётчи мутахассислар учун фойдали манбаа бўлиб хизмат қилади.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan