Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасида ташкил этилган Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари учун “Қонун ижодкорлиги” мавзусидаги махсус ўқув курслари бошланган эди. Бугун, яъни 9 декабрь куни ўқув курсларининг иккинчи қисми давом эттирилди.
Ўқувларнинг иккинчи кунида ҳам тингловчиларга юқори малакали тренерлар томонидан қонун ижодкорлиги жараёнининг нозик жиҳатлари юзасидан керакли маълумотлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М.Хусанова томонидан қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасига киритиш, қонун лойиҳалари депутатлар томонидан кўриб чиқилиши ва лойиҳани такомилига етказиш жараёни бўйича барча маълумотлар берилди.