Шавкат Абдураззоқов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Наманган вилоятининг Давлатобод туманида жойлашган вилоят маданият саройида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда вилоятдан бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзосини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Шаҳар-туман кенгашлари депутатларидан иборат маслаҳат кенгаши қўшма мажлис муҳокамасига Чуст туманидаги «6-Сероб» сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов номзодини яширин овоз бериш учун бюллетенга киритишни таклиф қилди.

Мазкур таклиф маъқулланди. Овоз бериш жараёни ўтказилди.

Овоз бериш жараёнлари якунлангач, саноқ комиссиясининг ҳисоботи тингланди. 405 депутатдан 389 нафари иштирок этган яширин сайлов натижасига кўра, вилоят Кенгаши халқ ноиби, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Депутатлар овоз бериш натижаларини тасдиқлади.

— Сенаторлик жуда юксак мақом. Бу мақом эгасига қўшимча масъулият юклайди. Бугун менга билдирилган ишончни оқлаш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш учун бор кучимни сарфлайман, — деди Шавкат Абдураззоқов.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров иштирок этди ва сўзга чиқди.

Оқилхон Дадабоев,  

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan