Ёшлар парламенти аъзолари қонун ижодкорлиги бўйича билимларини оширишди – Қонунчилик муаммолари институти
БМТ Ўқув маркази БМТ Ўқув маркази тадбирлар

     Жорий йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасида ташкил этилган Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари учун Қонун ижодкорлиги мавзусидаги махсус ўқув курслари бошланди.

     Ушбу ўқув курсининг биринчи кунида тингловчилар малакали мутахассислардан қонун ижодкорлиги жараёни бўйича керакли билимларни олишди.

     Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув маркази раҳбари Ғ.Маҳаммаджанов томонидан тингловчиларга қонун ижодкорлиги тушунчаси, қонун ижодкорлигининг хуқуқий асослари ва босқичлари ҳақида маълумотлар берилди.

     Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони раҳбарининг ўринбосари Б.Раджабов тингловчиларга қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси, ушбу жараённинг ўзига хос жиҳатлари, ҳуқуқий экспертизани ўтказишда эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар бўйича тушунчаларни берди.

     Ўқув курси 16 декабрь куни давом эттирилади.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan