Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-банди ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Шуҳрат Муҳаммадович Маҳмудов, Рустам Раҳмонович Ҳайдаров ва Джамол Жаҳонович Чориев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.


www.senat.uz