Москва шаҳрида “Россия Федерациясининг ОАВ бўйича қонунчилигининг 30 йиллиги: натижа ва истиқболлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Видеоконференц алоқа шаклида ўтаётган тадбирда оммавий коммуникациялар соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб муаммолари, инсон ҳуқуқлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқиляпти.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов иштирок этди ва маъруза қилди.
Конференцияда шунингдек, оммавий коммуникациялар соҳасида яратилган мулкни муҳофаза қилиш ва тижоратлаштиришнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.
www.parliament.gov.uz