Ўзбекистоннинг хориждаги бир қатор дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жорий йил 21 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, элчилар билан учрашди.  

Таъкидланганидек, хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда чет давлатлардаги қатор элчихоналаримизнинг муносиб ҳиссаси бор. 

Учрашувда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. 

Хусусан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик йўналишларига алоҳида тўхтаб ўтилди.

Шунингдек, дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари кўмагида фан-таълим соҳасида қатор ишлар амалга оширилиб, давлатимизда ўнлаб янги олий таълим масканлари очилгани, хорижий профессор-ўқитувчилар юртимиз олий ўқув муассасаларида машғулотлар ўтаётгани ва бу борада кўплаб ютуқларга эришилгани қайд этилди. 

Йиғилишда парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган қўшма тадбирлар хусусида ҳам фикр алмашиниб, жорий йилда муҳим ташрифлар ва учрашувлар, қатор йирик халқаро анжуманлар ўтказилгани муҳим аҳамиятга эга бўлгани таъкидланди. 

Тадбирда бошқа бир қатор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan