“Қонун ижодкорлиги” мавзусидаги махсус ўқув курслари бошланди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасида ташкил этилган Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси “ёшлар қаноти” аъзолари учун “Қонун ижодкорлиги” мавзусидаги махсус ўқув курслари бошланди.

Ўқув курсларининг биринчи кунида тингловчилар малакали мутахассислардан қонун ижодкорлиги жараёни бўйича керакли билимларни олишди. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент муаммолари институти бўлим бошлиқлари О.Акилов ва Х.Рузметовлар тингловчиларга қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси, ушбу жараённинг ўзига хос жиҳатлари, ҳуқуқий экспертизани ўтказишда эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар бўйича тушунчаларни берди.

Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув маркази раҳбари Ғ.Маҳаммаджанов томонидан тингловчиларга қонун ижодкорлиги тушунчаси, қонун ижодкорлигининг хуқуқий асослари ва босқичлари ҳақида маълумотлар берилди.

Ўқув курслари эртага, яъни 24 декабрь куни ҳам бўлиб ўтади.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan