Қонун ижодкорлиги бўйича хорижий тажриба мавзусидаги махсус ўқув курсларининг иккинчи босқичи бошланди – Парламент тадқиқотлари институти
БМТ Ўқув маркази БМТ Ўқув маркази тадбирлар

     Жорий йилнинг 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасида ташкил этилган Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари учун “Қонун ижодкорлиги бўйича хорижий тажриба” мавзусидаги махсус ўқув курсларининг иккинчи босқичи бошланди.

     Ушбу ўқув курсининг биринчи кунида тингловчилар малакали мутахассислардан қонун ижодкорлиги жараёни бўйича керакли билимларни олишди.

     Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув маркази раҳбари Ғ.Маҳаммаджанов томонидан тингловчиларга қонун ижодкорлиги тушунчаси, қонун ижодкорлигининг хуқуқий асослари ва босқичлари ҳамда соҳадаги илғор технологиялар ҳақида маълумотлар берилди.

     Ушбу соҳа бўйича Финляндия, Венгрия, Испания, Англия давлатлари тажрибалари хусусида маълумотлар тақдим этилди.

     Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор А.Акилов томонидан қонун ижодкорлиги соҳасидаги янги илғор технологиялар бўйича дарс машғулоти ўтилди.

     Ўқув курсларида ҳудудлардан масофавий тарзда 30 нафар ёшлар ҳам фаол қатнашдилар.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan