Ҳисоб-китоб операциялари ҳатари минималлаштирилади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан Ўзбекистоннинг капитал бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозлар савдо натижалари бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар (қимматли қоғозларда ва пул маблағларида) битта ташкилот доирасида амалга оширилади, инвесторлар учун шароитлар яратилади.

Шунингдек, хорижий марказий депозитарийлар ва халқаро ҳисоб-китоб депозитарийлари билан Ўзбекистоннинг капитал бозори иштирокчиларининг ҳисоб-китоб операциялари бўйича тўғридан-тўғри алоқаси ўрнатилади.

Шу билан бирга, лойиҳа билан акциядорлик жамиятлари томонидан тўланадиган дивидендларни қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси орқали ўтказиш амалиёти жорий қилинади, акциядорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, капитал бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозлар савдо натижалари бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоб операциялари ҳатари минималлаштирилади.

Қонун лойиҳаси билан давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгаши, ички аудит хизмати, кузатув кенгаши таркибида аудит қўмитаси ташкил этилиши, мамлакат иқтисодиёти учун устувор аҳамиятга эга бўлган стратегик соҳаларга оид айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи (олтин акцияни) бекор қилиниши, ижро этувчи орган ва кузатув кенгаши аъзолари ваколатларини бир йилдан уч йилгача узайтириш, давлат иштирокидаги корхона акцияларининг (улушларининг) камида 5 фоизига эгалик қилувчи акциядорларга (иштирокчиларга) асослар бўлган тақдирда, корхона молия-хўжалик фаолиятини корхона ҳисобидан навбатдан ташқари ташқи аудитдан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқи ҳам берилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan