Сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичларга эга товарларни ишлаб чиқаришнинг олди олинади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “МДҲ иштирокчи – давлатларининг сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга чек қўйиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги Битимни (Минск, 2021 йил 28 май) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Таъкидланганидек, 2021 йил 28 май куни Минск шаҳрида МДҲ Ҳукуматлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида МДҲ иштирокчи – давлатларининг сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга чек қўйиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги Битим имзоланган.

Битимнинг асосий мақсади адаштириб юбориш даражасида бир хил бўлган товар белгилари ва географик кўрсаткичларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда огоҳлантириш, МДҲ иштирокчи – давлатлари чегараларида бу каби товарларнинг ҳаракатланишининг олдини олиш бўйича томонларнинг ҳамкорлик қилишига керакли шарт-шароитларни яратишдан иборат.

Мазкур ҳужжатнинг ратификация қилиниши МДҲ давлатларининг ваколатли давлат органлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичларга эга товарларни ишлаб чиқариш, реализация қилиш, олиб кириш ва олиб ўтиш жараёнларининг олдини олиш ҳамда аниқлаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan