Мукофот муборак бўлсин! – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Йилнинг энг яхши асари” республика танлови ғолиблари аниқланди.

Эътиборли томони, танлов якунига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг тўрт китобдан иборат насрий асарлари бош мукофотга лойиқ топилди. 

Х.Дўстмуҳаммад нафақат педагог, балки ҳақ сўзни, ҳақиқатни айтишдан қўрқмайдиган журналист, халқ дарди билан ёниб-куйиб юрадиган депутат, ёзувчи ҳамдир.

Қонунчилик палатаси Х.Дўстмуҳаммадни ушбу юксак мукофот билан самимий табриклайди ва келгуси ишларида бундан-да улкан муваффақиятлар тилайди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan