Нарзулло Обломурадов Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

2021 йил 30 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига Нарзулло Обломурадов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan