Ўзбекистон – Хитой: аҳил қўшничиликдан стратегик ҳамкорлик сари – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2022 йил 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Хитой ҳукуматининг Евроосиё ишлари бўйича махсус вакили Ли Хуэй билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ли Хуэй Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик дўстона, ўзаро манфаатли хусусият касб этиши таъкидланди. Халқаро кун тартибидаги асосий масалалар бўйича томонлар позицияларининг мос келиши ёки яқинлиги ҳамкорликнинг ривожланишига кўмаклашмоқда. Икки мамлакат ўртасида олий даражада мунтазам сиёсий мулоқот олиб борилмоқда.

Учрашувда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли яқин алоқалар ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.

Ўз навбатида, томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги доирасида ташкил этилган ушбу ташриф дўстона муносабатлар, шунингдек, мамлакатларимиз қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга кучли туртки беришини таъкидлади.

Учрашувда ўзаро қизиқиш уйғотган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan