Ўзбекистон — Германия: парламентлараро алоқалар янада ривожланади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Мамлакатимизда сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида хорижий ва қўшни давлатлар билан ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш, дўстона муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотлар натижасида нафақат Марказий Осиё, балки иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар билан ҳам тенг манфаатли ҳаморлик юқори поғонага кўтарилмоқда.

Янги Ўзбекистоннинг Европа давлатларига янги эшиклари очилди. Мазкур минтақа билан бутунлай ўзгача, конструктив муносабатлар бошланди. Парламентлараро алоқалар ҳам мустаҳкамланиб бормоқда.

2022 йил 7 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер билан учрашди.

Мулоқот аввалида А.Саидов Т.Клиннерни элчи этиб тайинлангани билан қутлаб, масъулиятли ва шарафли дипломатик миссияни амалга оширишида унга муваффақият тилади.

Меҳмонга юртимизда кейинги йилларда барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Олий Мажлиснинг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, фракциялар, қўмиталар ва комиссиялар иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида ахборотлар тақдим этилди.

Учрашувда икки мамлакат парламентлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, парламентлар қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида Тило Клиннер самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон-Германия алоқалари хусусан, парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда бор имкониятини ишга солишини айтиб ўтди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan