Жорий йилнинг 2 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтади. Унда депутатлар “Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилади. Кун тартибидаги масала юзасидан халқ вакилларининг саволларига Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов жавоб беради.
parliament.gov.uz