Ҳамкорлик ришталари янада яхшиланади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида фаол ва ҳар томонлама манфаатли ташқи сиёсат ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.

2022 йил 11 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИСА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Сунджин Пак билан учрашди.

Суҳбат аввалида А. Саидов мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари изчиллик касб этиб бораётганини таъкидлаб, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 16 декабрь куни Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи ва музокаралар давомида эришлиган келишувлар мазкур муносабатларнинг янги уфқларни очиб берганини эътироф этди. Ушбу ташриф истиқболда ишончли шерикчилик ришталарини янги форматда мустаҳкамлаш учун қулай фурсат бўлганини билдирди.

Мезбон томонидан коронавирус пандемияси шароитида беморларни самарали даволаш, реабилитация қилишда Ўзбекистонга кўрсатилган амалий кўмак учун Корея Республикаси халқига алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Кореянинг дўстона алоқалари, аввалдан тараққий этган савдо-сотиқ муносабатлари, бу борадаги ишлар ҳозирда барча соҳаларда жуда юқори даражада ташкил қилинаётгани юқори баҳоланди.

Музокаралар чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада тараққий эттиришдан манфаатдор эканликларини билдирди. 

Учрашувда томонлар ҳамкорлик ришталарини янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдилар.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan