Тараққиёт стратегияси – мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятни кучайтиришга хизмат қилади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

     Жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси,  Жамоат хавфсизлиги университети билан ҳамкорликдаЯнги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси – инсон қадрини улуғлаш йўлидаги ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори мавзусида Тараққиёт стратегиясининг йўналишларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

      Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи биринчи ўринбосари, полковник, юридик фанлари  доктори, профессор Мирафзал Мирақулов очиб берди ҳамда Тараққиёт стратегиясининг еттинчи йўналишига алоҳида тўхталиб халқ фаровонлиги ва тинчлиги учун хизмат қилиш олий бурч эканига, ҳамда миллий гвардия ходимлари бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда ўз устларида ишлашлари ва ҳуқуқий саводхонликларини доимий ошириб боришлари лозимлигини таъкидлади.

     Шундан сўнг Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов «Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқапарвар давлат барпо этиш» тамойилининг ўрни ва босқичма-босқич амалга оширилишида олдинда турган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Тараққиёт стратегияси ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилганлиги ҳамда юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият этиб белгиланганлигинива унинг миллий ривожлани-шимизнинг янги босқичини бошлаб бераётганлиги борасида тадбир   иштирокчиларига атрофлича маълумот берилди.

     Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Ғолибжон Маҳаммаджанов «Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятни кучайтириш, очиқ ва  прагматик, фаол  ташқи сиёсат олиб бориш» мавзусидаги маърузасида мамлакатимизда барқарор ривожланишнинг асосий омили ва шарти ҳисобланган тинчлик, хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ва бугунги мураккаб вазият юзасидан минтақавий талаблар асосида амалга оширилиши лозим бўлган ҳамда чуқур ўйланган стратегик дастур сифатида баҳоланиши лозим эканига тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, тараққиёт стратегиясининг айнан ушбу йўналишга қаратилган мақсадалари ва бу борада амалга ошириладиган амалий тадбирлар, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирок этишни таъминлаш, ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, уларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш, Қуролли Кучлар барча давлат идоралари, муассаса ва корхоналар учун етук кадрлар тайёрлайдиган мактабига айланишига эришиш, мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжат-ларини такомиллаштириш борасида атрофлича маълумотлар берилди.

     Тадбир сўнгида тингловчилар  тараққиёт стратегиясининг мамлакат мудофаа салоҳиятини такомиллаштиришга қаратилган бандларига ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди ва ўзларини қизиқтирган саволларга асосли жавоблар олишди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan