Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси – олий таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг асоси – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

     Жорий йилнинг 18 январь куни Наманган давлат университетида “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг асоси” мавзусига бағишланган илмий анжуман ташкил этилди.

     Анжуманда Наманган давлат университети ректори С.Турғунов, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи А.Тешабоев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходимлари, Наманган давлат университети профессор-ўқитувчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

     Анжуманни Наманган давлат университети ректори С.Турғунов олиб борди.

     Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи А.Тешабоев “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг асоси” номли маърузасида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, унинг ўзига хос жиҳатлари, унда олий таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган устувор мақсадлар, олий таълимни тўлиқ рақамлаштиришнинг долзарб масалалари, нодавлат олий таълим муассасаларини ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқий асосини миллий қонунчиликда мустаҳкамлаш, давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида қабул қилиш параметрларини тасдиқлашни олий таълим муассасаларига босқичма-босқич бериб боришнинг аҳамияти, давлат олий таълим муассасаларига 2022 йилда берилиши кутилаётган академик ва молиявий мустақилликнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, бу борада ҳар бир олий таълим муассасасининг раҳбарияти томонидан эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар юзасидан зарур маълумотлар ва тушунтиришларни берди.

     Шунингдек, А.Тешабоев тингловчиларга хорижий давлатларнинг тараққиёт босқичида қабул қилинган турли стратегиялар, йўл хариталари df дастурлар юзасидан, шунингдек 2017-2021 йилларда олий таълим соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича ҳам маълумотлар берди.

     Анжуман давомида Наманган давлат университети ректори С.Турғунов, университетнинг профессор-ўқитувчилари томонидан илмий мулоҳазалар билдирилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan