Сенат янги бинода фуқаролар қабулини бошлади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

19 январь куни Сенатда ташкил этилган навбатдаги қабулда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Қодирхонова 100 нафардан зиёд фуқаронинг мурожаатини тинглади. 

Жисмоний ва юридик шахслар соғлиғи, диагностикаси, тиббий муассасаларда даволаниши, ижтимоий нафақалар, уй-жой, паспорт олишдаги муаммолар, мактаб ёшидаги фарзандларнинг илм-фан соҳасидаги қизиқишларини рўёбга чиқариш, мономарказлар фаолияти, ўқув марказларида бепул ўқиш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.

Қабул жараёнида 74 нафар фуқаронинг мурожаати назоратга олинди, 28 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 6 нафар мурожаатчининг масаласи шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятидан келган фуқарога Россия Федерациясида даволаниши учун маблағ ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Яна бир муражаатчининг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида текширувдан ўтишида дуч келган муаммолари ижобий ҳал этиб берилди. Ўртачирчиқ туманидан келган фуқаронинг ногиронлик нафақаси ҳамда фарзандларига паспорт олиш билан боғлиқ муаммоси ҳам ўз ечимини топди.

Самарқанд вилоятидан келган икки нафар фуқаронинг фарзандлари Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари қошидаги марказларда очилган ўқув курсларида бепул таълим олишлари бўйича тавсиялар берилди.

Андижон вилоятининг 3 нафар фуқароси “Аёллар дафтари”га қай тартибда киришлари мумкинлиги, Тошкент, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келган 8 нафар фуқарога уй-жой олиш, субсиядиялар ажратиш тартиби юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan