Ҳолат юзасидан расмий баёнот берилиши сўралади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Шу кунларда интернет тармоқларда “Фуқаролар бошига тўқмоқ — Навоийда фуқаролар ҳокимликнинг сохта қароридан азият чекмоқда” сарлавҳали хабар муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хабарда 2007 йилда Навоий вилояти, Кармана туманининг Навоий шаҳрига туташ Нарпай ҚФЙ ҳудудидан фуқароларга уй-жой қуриш учун ер ажратиш юзасидан чиқарилган туман ҳокимининг (ўша пайтдаги ҳокими Ч.Қаноатов) 8/37-сонли қарор сохта эканлиги, бунинг ортидан фуқаролар сарсон бўлаётган қайд этилган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан 2020 йил жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ғаффор Раззоқов (2007 йилда Кармана туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи) туман ҳокимининг қарорини сохталаштирганлиги ҳамда у 2009 йилда вафот этгани туфайли жиноий иш ҳаракатдан тугатилганлиги маълум қилинган.

Шу боис Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан мазкур ҳолатни ўрганиб, натижаси юзасидан расмий муносабат беришини сўрайди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan