Сенатда Латвия Республикаси ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

2022 йил 8 февраль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаеванинг Латвия Республикаси ташқи ишлар вазири Э.Ринкевич билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Латвия Республикаси ташқи ишлар вазири Э.Ринкевич Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган минтақавий сиёсатга, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берди.

Учрашувда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барқарор ривожланиб бораётгани билан ажралиб турганига урғу берилди. Шу билан бирга, кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мавжуд катта салоҳиятдан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги жадал икки томонлама сиёсий мулоқот ва фаол, кўп қиррали ҳамкорлик конструктив ва бунёдкорлик хусусиятига эга эканлиги таъкидланди.

Томонлар барча йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим ўрин тутадиган мамлакатлар ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштиришдан, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни амалда рўёбга чиқаришдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan