Ф.Отахонов ўз маърузасида сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат бошқаруви соҳасида қабул қилинган қонунлар, амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган давлат бошқаруви соҳасига доир долзарб масалалар, мазкур ҳужжатлардан келиб чиққан ҳолда келгусида ички ишлар органлари ва ходимлари олдида турган устувор вазифалар, уларни бажаришда амалга оширилиши муҳим аҳамиятга эга бўлган чора-тадбирлар хусусида батафсил тўхталиб ўтди.