Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Дипломатик корпуслар ҳамда элчихоналарни қўриқлаш бош бошқармасида шахсий таркиб ва ходимларнинг сиёсий билимларини оширишга қаратилган ўқувлар ўтказилди.
Мазкур ўқувларда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Ғ.Маҳаммаджанов “Глобаллашув жараёнида ахборот хавфсизлиги муаммолари” мавзусидаги маъруза билан иштирок этди.