Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг долзарб вазифаларига эътибор қаратилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар Қашқадарё вилояти ҳокимлигида маҳаллий Кенгаш депутатлари, доимий комиссиялари ва котибият мудирллари иштирокида муҳокама қилинди. Қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти, парламент назорати доирасидаги тадбирлар, халқ депутатларининг жойлардаги фаолиятига уруғу берилди.

Жумладан, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров ялпи мажлисда кўрилган масалалар бўйича маҳаллий Кенгашларга юклатилган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Хусусан, “Ташаббусли бюджет”, маҳаллий бюджетлар маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ьадбирларга йўналтириш тартиби, ҳудудларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ер ажратиш билан боғлиқ муҳим жиҳатлар, “Яшил макон”  умуммиллий лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва бошқа долзарб масалалар бўйича маъруза қилди.

Ўз ўрнида, вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари қонунчиликдаги ўзгаришлар, уларнинг амалиётда қўлланилиши, кундалик фаолиятда юз бераётган айрим масалалар юзасидан мурожаат қилиб, батафсил ахборот олдилар.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan