Жорий йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг мажлислар залида “Киберхавфсизликка қарши курашишнинг самарали йўллари” мавзусида очиқ дарс ташкил этилди.
Унда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Ғ.Маҳаммаджанов томонидан курсантларга киберхавфсизлик тушунчасининг мазмун-моҳияти, унинг мамлакат тараққиётидаги салбий таъсирлари, унга қарши курашишнинг самарали йўллари юзасидан тушунтиришлар берилди.