2022 йил 16 февраль куни Москвада “Россия қонунчилиги ва ҳаёт тарзи: тарих ва бугун” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Ушбу тадбир атоқли ҳуқуқшунос ва рус қонуншунослиги ислоҳотчиси Михаил Сперанский таваллудининг 250 йиллигига бағишланди.
Анжуманда М.Сперанский саъй-ҳаракатлари билан рус юриспруденциясини юксалтириш борасида эришилган ютуқлар, машҳур ҳуқуқшуноснинг ҳаёт йўли ва илмий фаолияти ҳақида сўз борди.
Россия қонунчилиги ривожининг ҳозирги замон тенденциялари, ҳуқуқнинг жамият ва инсон ҳаётига таъсири билан боғлиқ муҳим омиллар ҳам кенг муҳокама қилинди.
Халқаро анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов онлайн тарзда иштирок этди ва маъруза қилди.
www.parliament.gov.uz