«Ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали воситалари» – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

     Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларининг сиёсий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқувлар ташкил этилди.
     Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Ғ.Маҳаммаджанов «Ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали воситалари» мавзусидаги маъруза билан иштирок этди.
     Маъруза давомида тингловчиларга ёшлар орасида кенг оммалашган жиноятлар ва уларнинг сабаблари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan