Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси аъзолари З.Ибрагимова, Ш.Бафаев, Д.Файзиева, Д.Ахмедов, парламент ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф.Отахонов ҳамда Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Э.Сатти, “Глобал шериклик бошқаруви жамғармаси” вакиллари З.Икбал ва Э.Уолкерлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф.Отахонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган мазкур Институт бугунги кунда парламентимизнинг чинакам “Ақл маркази”га айланганини таъкидлаб, 2021 йилда Институт томонидан эришилган натижалар ҳақида делегация аъзоларига маълумот бериб ўтди. Шунингдек, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури асосида жорий йилда амалга ошириладиган режаларга тўхталди.