Жорий йилнинг 16 февраль куни ташкил этилган «Ёшлар учун имконият ва ҳуқуқлар: пандемиядан кейинги оқибатлар» мавзусидаги биринчи Ўзбек-Британ ёшлар форумида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Акбаршоҳ Тешабоев маъруза билан иштирок этди.
Форумда А.Тешабоев томонидан британиялик ёшларга Янги Ўзбекистондаги ёшларга оид давлат сиёсати, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларининг ифода этилганлиги юзасидан батафсил маълумотлар берилди.